Ўзбекистон | 22:50 / 18.04.2018
13861
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек-Тожик чегарасини миналардан тозалаш амалиёти бошланмоқда

Фото: Kxabar.kg

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги чегараларда жойлаштирилган миналарни зарарсизлантириш бўйича профессионал ишчи гуруҳ тузилмоқда.

Кабар хабарига кўра, жорий йилнинг 16 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев тожикистонлик ҳамкасби билан давлат чегарасини миналардан тозалаш бўйича келишувни имзолаган. Шунингдек, проффесионал ишчи гуруҳ тузилгани ҳам маълум қилинди. 

Тожик маҳаллий ОАВ тарқатган хабарга кўра, ишчи гуруҳ май ойидан фаол иш олиб бориши кутилмоқда. Шунга қарамай, ўзбек-тожик чегарасининг қайси ҳудудида ва қанча майдонда миналар жойлаштирилгани ҳақидаги маълумот сир сақланмоқда. 

Маълумотларга кўра, ушбу амалиётни муваффақиятли тугаллаш учун тахминан 600 миллион АҚШ доллари талаб этилади ва чегарани миналардан тозалаш 2019 йил сўнгига қадар давом этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига ташрифи давомида ўзаро чегара ҳудудини миналардан тозалаш бўйича келишувларга эришилганди.

Мавзуга оид