Жаҳон | 09:45 / 19.04.2018
9865
2 дақиқада ўқилади

Фақат Россия Скрипални заҳарлашдан манфаатдор бўлган – АҚШ

Фото: РИА Новости / Алексей Филиппов

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Науэртнинг маълум қилишича, КҚТТ хулосалари Буюк Британиянинг Скрипаль ишида Россия  айбдор эканига оид позициясини тасдиқлайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«КҚТТ мустақил ҳисоботи ўтган ҳафтада тарқатилди ва у Буюк Британиядаги лабораториянинг Солсберида қандай кимёвий модда қўлланганига доир хулосаларини тасдиқлайди. Биз КҚТТга тезкор қўллаб-қувватлов ва далилларни аниқлаш бўйича техник саъй-ҳаракатлар учун миннатдормиз. Биз Буюк Британияни тўла қўллаб-қувватлаймиз ҳамда КҚТТ ижроия қўмитаси ва БМТ ХКнинг Солсберидаги кимёвий ҳужумни муҳокама қилиш бўйича махсус йиғилишларини тўғри, деб ҳисоблаймиз», - дея айтиб ўтди Науэрт.

Унинг сўзларига кўра, «фақат Россия ҳукуматида бундай ҳужумларни амалга ошириш учун сабаб, воситалар ва тарихий шунга ўхшаш ҳолатлар бор».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КҚТТ Скрипални заҳарлашда қўлланган модда қайси давлатда ишлаб чиқарилганини аниқлай олмаганди. 

Мавзуга оид