Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда икки киши газ баллони портлашидан ҳалок бўлмаган, улар ўлдирилган ва ёқиб юборилган - ИИВ
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида мудҳиш қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, 2018 йил 14 апрель куни, “Обод” МФЙ Гулзор кўчасида яшаган, 1982 й.т. Ф.К.нинг уйи ҳаммомида газ баллонидан сизиб чиқиб хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлиши натижасида ҳаммом олдида жойлашган ўтинхонанинг ички қисми ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида Ф.К. ҳамда, бирга яшаган онаси, 1953 й.т. М.Т.нинг куйган ҳолдаги жасадлари топилган эди.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида марҳума М.Т.нинг ўғли, “Дўстлик” МФЙ Фирдавсий кўчасида яшовчи, 1978 й.т. А.Т. олдиндан бўлган адовати туфайли қасд олиш мақсадида 12 апрель куни соат 15.00ларда, онаси, марҳума М.Т.нинг уйига бориб, у билан ўзаро жанжаллашиб, уни ва ўгай синглиси, Ф.К.нинг боши ва танаси турли жойларига темир бўлаги билан уриб ўлдириб, жиноятни яшириш мақсадида 13 апрель куни соат 21.00ларда, шу ерга қайтиб келиб, жасадларни устига керосин суюқлигини сепиб, ўтинхонадаги газ баллонни очиб, олов ёқиб, ўзи воқеа жойидан яширинганлиги аниқланган.
А.Т. қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёдаги хонадонда газ баллони портлагани, икки киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:26 / 11.07.2026
Буюк Британияда таниқли сиёсатчи Энн Уиддикомб ўлдирилди
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026