22:35 / 19.04.2018
4736

Нефть нархи 4 йил ичида биринчи марта 74 доллардан ошди

Фото: Luke Sharrett / Bloomberg

Brent маркасидаги нефть Лондондаги ICE биржасидаги савдолар вақтида 2014 йил 27 ноябрдаги қийматгача қимматлашади. Brent нефти 74,43 доллардан, яъни ўтган савдолар ёпилгандагидан 1,3 фоиз қимматроқ сотилган. 

WTI туридаги нефть нархи ҳам 2014 йил ноябрдаги қийматга етиб, 69 доллардан ошган.

Нефть нархи 2017 йил июнидан бошлаб қимматлаша бошлади. Ўшанда унинг нархи 44 долларни ташкил қилган. 2018 йил январда нарх 70 долларга етиб, сўнгра 61 долларгача тушиб кетган. Февралда нарх яна оша бошлаган ва 11 апрелда Brent нефти 73 доллардан ошган.

Маълум қилинишича, нархлар ошиши АҚШда нефть захиралари камайгани ва Саудия Арабистони камроқ нефть сотаётгани билан боғланган.

“Саудияликлар ва уларнинг ОПЕК бўйича ҳамкасбларига мамлакатлари бюджетига маблағ тушиб туриши ва қимматбаҳо ислоҳотларни ўтказиш учун баланд нархлар керак. Шу сабабли улар имкониятлари борича “лимонни сиқишда давом этадилар”, деб айтган AxiTrader брокерлик компанияси стратеги Грег Маккенна.

Top