Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлига. «Бухоро» икки тўп фарқ билан орқада қолаётган ўйинда ғалаба қозонди
Суперлига 7-туридан ўрин олган «Бухоро» - ОКМК ўйини голларга бой бўлди.
Ўйиннинг 55-дақиқасига келиб, меҳмонлар Баҳодиров ва Жокич голлари эвазига ҳисобда 2та тўп фарқи билан олдинда боришаётган эди. Аммо «Бухоро» ўйинда бурилиш ясашга ўзида куч топа олди ва 4та гол уриб, якуний ғалабани қўлга киритди.
Бу натижадан сўнг, «Бухоро» 15 очко билан 3-ўринга кўтарилди. ОКМК 8 очко билан 8 ўринда бормоқда.
Суперлига, 7-тур
19 апрель, Бухоро
Бухоро – ОКМК (Олмалиқ) - 4:2
Голлар: Сергей Русецкий (58), Баҳодир Насимов (75), Арслонмурод Омонов (81, 88) - Қаҳрамон Баҳодиров (27), Йован Жокич (54 пен)
Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), А.Цапенко (Тошкент вил.), Т.Гайнуллин (Тошкент), Д.Клепиков (Тошкент). Назоратчи – С.Нажафалиев (Тошкент). Комиссар – Б.Орипов.
Бухоро: Асилбек Омонов, Арслонмурод Омонов, Саламат Қутибоев (Анвар Жўраев, 80), Шавкат Саломов, Санъат Шихов, Баҳодир Насимов, Артём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Шаҳбоз Эркинов (Азиз Ибрагимов, 55 ), Эргаш Исмоилов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 68), Сергей Русецкий.
ОКМК: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Хуршидбек Мухторов, Зафар Полвонов, Лутфулла Тўраев (Дилшод Жўраев, 46), Владимир Бубанья, Қаҳрамон Баҳодиров (Шохназар Норбеков, 57), Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Отабек Зокиров
Огоҳлантиришлар: Шавкат Муллажонов 36, Шавкат Саломов 36, Ғулом Ҳайдар Ғуломов 36, Асилбек Омонов 53.
Четлатиш: Ғулом Ҳайдар Ғуломов 77 (2ск).
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026