Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда кечки вақт балоғатга етмаганларга интернет-кафеларга кириш тақиқлаб қўйилди
Фото: Asia-Plus
Тожикистон парламентининг қуйи палатаси 19 апрелда ҳукумат томонидан таклиф қилинган “Ота-оналарнинг фарзандлари таълими ва тарбияси учун жавобгарлиги тўғрисида”ги қонунга тузатишларни қўллаб-қувватлади.
Қабул қилинган тузатишларга кўра, Тожикистоннинг балоғатга етмаган фуқароларига соат 18.00дан эрталабки соат 6.00гача тунги клублар, дискотекалар, интернет-кафе, компьютер марказлари, букмекерлик идоралари, қиморхоналар ва ресторанларга бориш тақиқланади.
Қонуннинг 2011 йилда қабул қилинган дастлабки кўринишида тақиқлов вақти 1 апрелдан 30 сентябргача соат 22дан соат 6гача, 1 октябрдан 31 мартгача эса соат 20дан соат 6гача давом этган.
Тақиқлов Тожикистоннинг 18 ёшгача бўлган барча фуқароларига тааллуқли ҳисобланади. Аввал Тожикистон меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари 20 ёш бўлмаганларга бундай жойларга кечки вақт боришни тақиқлаган.
Қонунни бузганлик учун ота-оналар 50 сомонийдан 150 сомонийгача (5-15 доллар атрофида) жаримага солинадилар.
Мавзуга оид
10:10 / 25.09.2019
Тошкентда 100 дан ортиқ ота-она фарзандининг «тунги сайрлари» учун жаримага тортилди
21:25 / 10.04.2019
Хитойда интернет-кафе мижози фалажланганини икки кун сезишмади
14:04 / 09.06.2017
Душанбеда вояга етмаганларнинг тунда кўнгилочар масканлар ва интернет-кафеларга кириши тақиқланди
21:51 / 27.04.2017