Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШни ядровий битимдан воз кечиш оқибатларидан огоҳлантирди
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф агар АҚШ Эрон ядровий дастури бўйича келишувдан чиқса, Теҳрон Вашингтон учун нохуш бўладиган бир қатор чоралар кўришини айтди. Бу ҳақда IRNA ахборот агентлиги хабар берди.
Зариф АҚШ келишувдан воз кечса, Эрон ўз манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қилиши ва келишув доирасида ҳамда унга кирмайдиган чораларни қўллаши мумкинлигини айтди.
“Эрон АҚШ келишувдан воз кечадиган бўлса қўллайдиган чораларни белгилаб олди ва халқаро ҳамжамиятнинг муносабати америкаликлар учун жуда ёқимсиз бўлади”, деб айтган Зариф Нью-Йоркка келгач. У бу ерда БМТ Бош ассамблеяси йиғилишида иштирок этади.
АҚШ келишувнинг ўзгартирилишини талаб қилмоқда. АҚШ европалик ҳамкорлари келишувнинг камчиликларини тўғрилаш устида ишламасалар, ундан чиқишини айтмоқда.
Мавзуга оид
19:37
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
21:14 / 30.06.2026