Light | 19:44 / 20.04.2018
28746
3 дақиқада ўқилади

Фотосуратчилар уюшмаси 50 йил ичидаги энг яхши суратларни тақдим қилди 

Фотосуратчилар уюшмасининг 50 йиллиги муносабати билан Лондонда уюшма иштирокчиларининг энг яхши суратлари кўргазмаси очилди. Унда машҳур кишиларнинг суратлари, реклама лавҳалари ва бошқа суратлар тақдим қилинган. Кўргазма учун суратлар таъсир қилиш, турфалик ва сифат мезонлари бўйича танланган.

Малика Маргарет ва унинг турмуш ўртоғи Сноудон ҳамда уларнинг фарзандлари. Сурат 1969 йилда Кенсингтон саройида олинган..

Муаллиф — ёввойи табиат фотосуратчиси Тим Флак.

2007 йил, Афғонистон. Шифокор толиблар ҳужумидан кейин яраланган бемор билан. Муаллиф – британиялик фотожурналист Тим Хетерингтон.

Техаслик эркак гўдакка тўппонча ўқталган ҳолда.

Фарер ороллари яқинидаги бухта китларга овдан кейин. Муаллиф –Адам Вулфит.

Автомобиллар ҳаваскори Жимми Фугра ўзининг Chevy Impala автомобилида. Муаллифлар — Амит Амин ва Наруп Жути.

Фотосуратчи Ева Арнольд. Муаллиф — Дэвид Юстас.

Мисрдаги эҳромлар олдида туя миниш. Муаллиф – британиялик фотосуратчи Дэвид Фэрман.

Веллингтон-стритдаги чой ичиш жойи, Лондон. Муаллиф –Клив Борнселл.

Чавандозлар Майк ва Жеймс Фиби лақабли от билан. Муаллиф — Элизабет Зечшин.

Гарри Кори Райт фотосурати.

Нельсон Мандела ва архиепископ Десмонд Туту. Муаллиф — жанубий африкалик  фотосуратчи Жиллан Эдельштейн.

“Трикотаж ниқоб”. Жозеф Форднинг фотоси, 2018 йил.

Хэвенс ва Ойша исмли қизлар фотосуратчи Каролин Мэндельсоннинг “Ўртада бўлмоқ” номли фотосерияси учун суратга тушмоқдалар.

Мартин Усборннинг “Итлар эгаларини кутиб” сериясидаги фотосурат.

Ҳонгконг маркази 1995 йилда. Муаллиф — Макс Фосит.

“Кўча чироғи”, Жон Клариж.

Кен Гриффитс фотоси.

Франциядаги жанг майдони яқинидаги немис қабристони. Муаллиф – Майк Сент Мор Шейл.

Кениядаги тоғдаги Льюис музлиги ёнидаги оловли ҳалқа. Саймон Норфолк бу суратни иқлимнинг ўзгаришини кўрсатиш учун олган.

Симон Пейдж-Ричи фотоси.

Ғарбий Альбертадаги Эйбрахам ороли, Канада. Пол Вейкфилд фотоси, 2011 йил.

Рольф Гобиц фотоси, 1990 йил.

Спенсер Ровеллнинг Athena Posters учун Адам Перри билан фотоси.

Фотосуратчи Тесса Трегер реквизит сифатида егуликларни қўллаши билан маълум. У бу суратини “Ёруғлик сеҳри №23” деб атаган..

1989 йилда Трегер Моненинг “Кўприк” суратини фақат ўсимликлардан фойдаланиб қайта суратга олган.

Болалар Бриксхемдаги денгиз суви билан тўлдирилган Шослтон сув ҳавзасида чўмилмоқдалар, 2017 йил июль. Инглиз Ривьераси.

Гранд Отелдаги хона, Сент-Панкрас, Лондон.

Пол Венэм-Кларкнинг Our Human Condition лойиҳаси ака-укалар ва опа-сингиллардан бирида ирсий касаллик бўлганда улар орасидаги муносабатларни ўрганади. Опа-сингил Хэтти ва Шарлотта, 2017 йил.

Янги туғилган Алан лақабли каркидонча фотоси. Бу каркидонча Котсуолд ёввойи табиат боғида 1970 йилдан бери туғилган 4-каркидон бўлди. Муаллиф — Рори Карнеги.

 

Мавзуга оид