Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Колумбия Венесуэлани қутқариш бўйича кўп миллиард долларлик режа таклиф қилди
Фото: Getty Images
Колумбия молия вазири Маурисио Карденас 19 апрелда Венесуэлани Халқаро валюта жамғармаси ёрдамида молиявий қутқариш бўйича 60 млрд долларлик ўз режасини маълум қилди.
Унинг айтишича, гап гиперинфляция ва тақчилликни бошдан кечираётган, бироқ амалдаги ҳукумат вақтида буни ҳал қилишнинг имкони бўлмаган қўшни давлатдаги макроиқтисодий вазиятни барқарорлаштириш бўйича чоралар ҳақида кетмоқда.
“Венесуэлада ҳокимият қачон алмашишини ҳеч ким билмайди, бироқ биз бунга тайёр бўлишимиз лозим”, деб айтган Карденас Вашингтонда.
Колумбиялик вазирнинг айтишича, 60 млрд доллар Венесуэлада қишлоқ хўжалиги ва саноатни ишлаб чиқариш қувватлари билан таъминлаш учун импортнинг минимал даражасини таъминлаш учун зарур.
Карденас ХВЖ ва Жаҳон банкининг бошқарув идоралари баҳорги сессияси доирасида Венесуэла масаласини муҳокама қилиш учун турли давлатлар молия вазирлари билан учрашмоқчи.
Мавзуга оид
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
19:54 / 28.04.2026
АҚШ зарбхонасида Колумбия картелларига тегишли олтин топилди
19:07 / 25.04.2026