Мирзиёев ва Путин ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан «Лукойл» компаниясининг Ўзбекистондаги фаолиятини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«19 апрелда Марказий Осиёдаги энг йириклардан бири бўлган Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг ишга туширилгани муҳимлиги таъкидланди, - дея хабар қилишган Кремль матбуот хизматидан. - Россиянинг «Лукойл» компанияси иштирокида қурилган мазкур юқори технологияли корхона фаолияти Ўзбекистон нефть ва газ саноатининг самарали ривожланишига ёрдам беради».
Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан ўтказилган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги барча соҳаларда стратегик шериклик ҳамда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича ўзаро манфаатдорлик тасдиқланди. Шунингдек, етакчилар келгусида режалаштирилаётган юқори даражадаги алоқаларни муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, 19 апрель куни «Лукойл» Бухорода Қандим газни қайта ишлаш заводини тўлиқ ишга туширганди.
Мавзуга оид
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024
Путин Курск областини Трамп инаугурациясигача қайтармоқчи
22:35 / 11.11.2024