Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Трамп билан учрашишга тайёр – Лавров
Фото: Reuters
Россия президенти Владимир Путин АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан учрашув ўтказишга тайёр. Бу ҳақда РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
Вазир икки етакчининг учрашув ўтказиш имконияти ҳақида гапириб, Оқ уй томонидан Трампнинг бу борадаги режалари расман тасдиқланишига изоҳ берди.
«Президент Путин бундай учрашувга тайёр», - дея маълум қилган Лавров.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда бундай учрашувга тайёргарлик кетаётгани йўқ.
«Бироқ агарда бу рўй берса, қандайдир ўзгариш кузатилса, биз албатта сизга айтамиз. Бироқ мен шунга эътибор қаратмоқчи эдимки, Дональд Трамп ушбу телефон мулоқотидан сўнг бир неча марта ҳам твитларида, ҳам баёнотларида Россия билан масалаларни ҳал қилиш лозимлиги, Россия билан яхши муносабатларни хоҳлаётгани ҳақида маълум қилди. Бу яхши муносабатларга эга бўлмасликдан кўра яхшироқ. Биз ҳам барчасини эшитмоқдамиз», - дея қайд этиб ўтган Россия ТИВ раҳбари.
Мавзуга оид
15:23 / 20.03.2026
Путинни танқид қилган Z-блогер руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:02 / 10.03.2026