Time рейтинги: Йилнинг энг нуфузли кишилари
Американинг Time журнали йилнинг энг нуфузли кишилари рейтингини тақдим этди. Журнал 100 нафар нуфузли кишини тоифалар бўйича тақсимлади — "Новаторлар", "Санъат арбоблари", "Етакчилар", "Кумирлар" ва "Титанлар".
"Етакчилар" орасида АҚШ президенти Дональд Трамп, Британия шаҳзодаси Ҳарри ва унинг бўлажак турмуш ўртоғи америкалик актриса Меган Маркл, Франция президенти Эммануэль Макрон, ХХР раиси Си Цзиньпин, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин, Япония бош вазири Сидзо Абэ, Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Канада бош вазири Жастин Трюдо, Аргентина президенти Маурисио Макри, Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Абадий, Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагва, махсус прокурор Роберт Мюллер, Microsoft бош директори Сатья Наделла, Лондон мэри Содиқ Хон ва бошқалар номи келтирилган.
"Титанлар" рўйхатида дунёнинг биринчи ракеткаси швейцариялик Рожер Федерер, америкалик телебошловчи Опра Уинфри, Amazon онлайн-ретейлери асосчиси ва раҳбари миллиардер Жефф Безос, SpaceX эгаси ишбилармон Илон Маск ва бошқалар қайд этилган.
"Новаторлар" тоифасида америкалик комик актриса Тиффани Хадиш, НАСАнинг аёл-астронавти Пегги Уитсон, жанубий африкалик комик Тревор Ной ва бошқалар номи келтирилган.
"Санъат арбоблари" орасида журнал актриса Николь Кидман, актёр Хью Жекман, америкалик кинорежиссёр ва сценарийнавис Райан Куглер, канадалик қўшиқчи Шон Мендес ва бошқа санъат арбобларининг номлари қайд этилган.
"Кумирлар" — қўшиқчилар Женнифер Лопез, Рианна, Кеша, собиқ Cambridge Analytica ходими Кристофер Уайли, сингапурлик ёзувчи Кевин Кван, америкалик фигурали учиш устаси Адам Риппон ва бошқалар.
Бундан аввалги рейтингларда Time Россия президенти Владимир Путинни ҳам мунтазам равишда рейтингларга қўшиб келган, бироқ бу йил журнал уни рўйхатга қўшмади.
Мавзуга оид
20:42 / 06.10.2024
Forbes энг кўп маош оладиган давлат раҳбарларини эълон қилди
18:35 / 03.10.2024
Ўзбекистон глобал билимлар индексида 78-ўринни эгаллади
15:59 / 02.10.2024
2024 йилдаги энг хавфли ижтимоий тармоқлар маълум қилинди
14:23 / 27.09.2024