Ўзбекистон | 20:32 / 20.04.2018
6525
3 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти Тергов бошқармаси 3 ойда 1294та жиноий ишни ўрганган

Фото: KUN.UZ

Шу йилнинг 14 апрель куни Тошкент вилоят ИИБнинг 2018 йил биринчи чорагида амалга оширган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2018 йил биринчи чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан ахборот берилди.

2018 йил биринчи чораги давомида 1294та жиноят иши юритувга олинган бўлиб, жами тергов қилинган ишлар сони 1463тани ташкил қилган. Тергов қилинган жиноят ишларидан 949таси, яъни 64,9 фоизи тамомланди. Шундан 724та жиноят иши айблов хулосаси, 127таси томонларнинг ярашганлиги муносабати билан, 4таси амнистия тартибда тегишли суд муҳокамасига юборилди ва 90та жиноят иши Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал кодексининг 83- ҳамда 84-моддалари асосида тугатилди.

Жиноят натижасида келтирилган зарардан 85 фоизи дастлабки тергов давомида ундирилди. Ходимлар томонидан 278 маротаба оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинди ва 721 маротаба жойларда учрашувлар ўтказилди. Тергов бошқармасига НР русумли сервер ўрнатилиб, бошқарма ва унинг қуйи тизимларини боғловчи ягона локал тармоқ яратилди.

Барча ходимларнинг хизмат хоналарига жами 229та веб-камералар ўрнатилиб, ҳар бир тергов ҳаракатини видеотасвирга олиш ва олинган видеотасвир туширилган дискни жиноят иши ҳамда назорат кузатув йиғма жилдига қўшиб бориш амалиёти йўлга қўйилди. Чирчиқ шаҳар ва Бўка туман ИИБ эксперт-криминалистика гуруҳларида кимёвий лабораториялар ташкил этилиб, улар экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган барча замонавий техника жиҳозлари билан таъминланди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги “Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимлари томонидан жиноятларни тергов қилиш ҳамда фош этиш самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги 727-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган Чирчиқ шаҳар, Бекобод ва Паркент туман ички ишлар бўлимлари ҳузуридаги Тергов бўлимлари жамоаси ҳамда 48 нафар ходимлар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Мавзуга оид