Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадаги коррупция, цензура ва инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича маълумот берилди
АҚШ Давлат департаменти томонидан 2017 йил якунлари бўйича ҳуқуқ фаолияти масалаларига бағишланган ҳисоботда айтилишича, Украинада инсон ҳуқуқлари бузилиши, коррупция ва цензура билан боғлиқ жиддий ҳолатлар кузатилмоқда. Бу ҳақда «Укринформ» хабар берди.
«Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ энг жиддий муаммолар орасида ноқонуний қатллар ва Донбассдаги можаро сабабли одамларнинг сиёсий сабабларга кўра йўқолиб қолиши; қийноқлар, шунингдек қамоқхоналар ва сақлаш жойларида ҳаёт учун хавфли бўлган қаттиқ ва таҳдидли шароитлар; ўзбошимчалик билан ҳибс қилиш ва қўлга олиш, судларнинг мустақил эмаслиги бор», - дейилади ҳисобот матнида.
Шунингдек, ҳисоботда ҳукумат даражасидаги кенг кўламли коррупция, цензура, хусусан, сайтларнинг блокланиши, ҳукуматнинг журналистлар ва коррупцияга қарши фаолларга нисбатан содир этилган жиноятларга масъул бўлганларни жавобгарликка тортишга қодир эмаслиги тилга олинган.
Мавзуга оид
19:04 / 30.06.2026
«Зарар бор» – Путин Украина ҳужумлари, бензин тақчиллиги ва Анкориж келишуви ҳақида
13:17 / 29.06.2026
Украинанинг 40 кунлик таъсир амалиёти: уруш бурилиш нуқтасидами?
09:35 / 29.06.2026
Зеленский: Украина ўз қаҳрамонларини ўзи танлайди
14:59 / 28.06.2026