Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон жаҳон фуқаролик индекси рўйхатида 117-ўринни эгаллади
2017 йил якунларига кўра, энг қимматли фуқароликка эга мамлакатлар рўйхатида биринчи ўринни 81,7 фоиз натижа билан Франция эгаллаган. Ўзбекистон ушбу рўйхатда 27,2 фоиз натижа билан 117-ўринда турибди, деб ёзади henleyglobal.com.
Тадқиқотчилар 209 мамлакат фуқаролигига иқтисодиёт миқёси, инсон салоҳияти юксалиши, жамоат тартиби ва барқарорлик, визасиз яшаш ва ишлаш каби кўрсаткичлар асосида баҳо беришган.
Ўзбекистон 27,2 фоиз натижа билан 117-ўринни эгаллаган ва аксарият собиқ иттифоқ давлатлари қатори ўрта тоифадан ўрин олган.
Француз паспортининг қиммати 81,7 фоизни ташкил этди. Аввалги йиллардаги рейтинг етакчиси Германия 81,6 фоиз баҳо олди ва иккинчи ўринга тушди. Биринчи ўнликка шунингдек, Исландия, Дания, Нидерландия, Норвегия, Швеция, Финляндия, Италия, Ирландия, Швейцария ва Австрия каби давлатлар кирган.
Фуқаролиги энг паст давлатлар Афғонистон (14,6 фоиз) ва Сомали (13,4 фоиз) бўлди.
Гуржистон ва Украина бир йил ичида фуқаролик қиммати энг кўп ўсган давлатлар бўлишди. Улар рейтингда мос равишда 20 ва 19 ўрин юқорилашди. Асосий сабаб — бу икки давлатнинг Шенген зонаси мамлакатларига визасиз режимга эришганлигидир.
«Бошқа мамлакатлар билан зиддияти туфайли Россия (63-ўрин, 40,5 фоиз) келгуси йил рейтингида ўз ўрнини янада яхшилашига умид йўқ, — дейишмоқда тадқиқот муаллифлари. — Яқин йилларда жаҳондаги бирор етакчи давлат россияликларга ҳаттоки қисқа ташриф учун ҳам визасиз режим тақдим этмайди, текин виза ва ишлаш учун автоматик рухсатномалар ҳақида гапирмай ҳам қўяқолиш керак. Бундай истиқболларнинг йўқлиги Россияни собиқ совет республикаларидан салбий жиҳатдан фарқлаб турибди».
Мавзуга оид
09:00 / 13.06.2026
25 йилда дунёнинг энг бой давлатлари рейтинги қандай ўзгарди?
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
08:05 / 15.05.2026
Дунёдаги энг йирик портлар рейтинги эълон қилинди
08:17 / 11.05.2026