17:47 / 23.04.2018
8664

Ҳарбий хизматчилар томонидан 69та қабристон ободонлаштирилди

Мудофаа вазирлиги қўшинларида 22 апрель якшанба куни республика ҳудудида жойлашган муқаддас қадамжолар, масжид ва қабристонларни ободонлаштиришдек эзгу ишларда беш мингдан зиёд ҳарбий хизматчи иштирок этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Жумладан, вазирлик марказий аппарати ҳарбий хизматчилари ҳамда Қуролли Кучлар ишчи хизматчилари томонидан Тошкент шаҳридаги “Боткина” номли қабристонда уюшқоқлик билан ҳашар ташкил этилди. Қабрлар атрофи, ариқ ва йўлаклар тозаланди. Панжараларни бўяш, дарахт ва деворларни оқлаш, пайвандлаш каби юмушлар бажарилди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бу каби тадбирлар шу куни Республиканинг чекка ҳудудларида ҳам давом этди. Тошкент шаҳрида 18та, Жиззах, Самарқанд шаҳарларида 8та, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро вилоятларида 20та, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 16та ҳамда Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидаги 7та қабристон ҳашар йўли билан обод этилди.

 

Top