Спорт | 23:20 / 23.04.2018
7393
1 дақиқада ўқилади

«Барселона»нинг собиқ ҳомийси «Рома»ни танлади

Фото: Рома

«Рома» клуби авиаташувчи Qatar Airways компанияси билан уч йиллик шартнома имзолади.

Маълумки, 2017 йилгача қатарликлар «Барселона»га ҳомийлик қилишганди.

«Рома» ва Qatar Airways – тарихий келишувга эришди. Биз бу номни футболкаларимизга жойлаштиришдан фахрланамиз. Спорт ва тижорат соҳасида муваффақият қозониш учун биргаликда ишлашга тайёрмиз», – деди «бўрилар» президенти Жеймс Паллотта.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид