Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги караоке-клубда ёнғин, 18 киши ҳалок бўлди
Фото: РИА «Новости» /Павел Михеев
Хитой жанубидаги Цинъюань шаҳрида жойлашган караоке-клубда юз берган ёнғин оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА «Новости» полиция хабарига асосан ёзмоқда.
Ёнғин маҳаллий вақт билан соат тахминан 0:30 (Тошкент вақти билан 21:30)да бошланган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига тезкорлик билан етиб келишган ва орадан 25 дақиқа ўтиб ёнғин ўчирилди, бироқ ҳалок бўлганлар сони жуда кўп бўлган. Шунингдек, ҳодиса оқибатида беш киши жабрланди, улар шифохонага етказилди.
Тергов маълумотларига кўра, ёнғинга атайин ўт қўйиш сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
21:06 / 26.01.2026
Японлар пандалар билан хайрлашмоқда – ўзаро муносабатлар ёмонлашгани туфайли Хитой уларни қайтариб олмоқда
20:06 / 26.01.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси назорат ўйинида Хитой билан дурангга эришди
14:24 / 26.01.2026
Сергелида уч қаватли уй томида ёнғин содир бўлди
09:35 / 26.01.2026