Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида қарздор ҳайдовчиларнинг 180дан ортиқ транспорт воситаси жарима майдонига қўйилди
М39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 806-871 км.лари оралиғида янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ўрнатилиб, ишга туширилганлиги ҳақида хабар берилганди.
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, 2018 йилнинг 16 февраль кунидан 24 апрель кунига қадар 44 800дан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди. Қоидабузар 15 000 нафардан зиёд ҳайдовчилар белгиланган муддатларда қонунда белгиланган тартибда жарималарини ўз вақтида тўлашди.
Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўз вақтида жаримани тўламаган ҳайдовчиларга нисбатан махсус тадбир ўтказилиши режалаштирилаётганлиги тўғрисида интернет тармоқлари орқали огоҳлантирилган эди. Тадбирда 60 кун ичида жаримани тўламаган қоидабузар ҳайдовчиларнинг автомашинасини жарима майдонига қўйилиши назарда тутилган. Ушбу тадбирнинг ижросини таъминлаш мақсадида рейд ташкил этилиб, махсус “АUTO CON” мосламасида аниқланган 180дан ортиқ транспорт воситалари жарима майдонига қўйилди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасида талаблари асосида 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади.
Мавзуга оид
08:36 / 30.01.2026
Тошкент вилоятида экология бўлими бошлиғи ушланди
08:19 / 30.01.2026
Тошкент вилоятида мансабдор 7 минг доллар пора олаётганда ушланди
10:12 / 28.01.2026
Тошкент вилоятида кучли дорилар ноқонуний савдоси фош этилди
11:46 / 26.01.2026