Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти давлат ташрифини якунлади
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи ниҳоясига етди.
Қўшни давлат раҳбари Тошкентга 23 апрель куни келди. У дастлаб Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан тор ва кенг доирада музокаралар ўтказди. Музокаралар якунида икки мамлакат ўртасида 17та ҳужжат имзоланди, олий ўқув юртлари ўртасида ва ахборот-коммуникация соҳаларида 15та ҳужжат қабул қилинди.
Кун давомида президентлар Мустақиллик ва эзгулик монументи ҳамда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкалини зиёрат қилишди, Тошкент шаҳридаги Махтумқули кўчасига, Яшнобод туманидаги Ашхобод сайилгоҳига ташриф буюришди.
Ташриф 24 апрель куни давом этди. Бугун президентлар Туркманистон билан чегарадош Хоразм вилоятида бўлишди. Бу ерда улар Ўзбек-туркман дўстлик уйида бўлишди, Хивадаги тарихий обидаларни зиёрат қилишди, ташриф маданий қисм билан якунланди.
Туркманистон президенти шу тариқа ташрифни якунлаб, ўз юртига жўнаб кетди.
Мавзуга оид
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
21:48 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
21:56 / 23.09.2025
Туркманистонда иш ҳақи ва пенсияларни оширишдан воз кечиш таклиф этилди
21:33 / 22.08.2025