23:30 / 24.04.2018
9566

«Ўзагротехсаноатхолдинг» раисига ўринбосарлар тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21 апрель кунги қарорига кўра, «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосарлари тасдиқланган.

Унга кўра, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ раисига Абдухалил Абдураҳимович Рашидов биринчи ўринбосар бўлган, Азамат Исмоилов Юлдашев раис ўринбосари - «Ўзагротехмаш» АЖ бош директори, Анвар Абдимажитович Саттаров эса раис ўринбосари - «Ўзагролизинг» АЖ бош директорига айланган.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Саидаббос Саидкамилович Сайдаминов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари - Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш департаментининг директори этиб тайинланган. У шу муносабат билан «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари - «Ўзагротехмаш» акциядорлик жамияти бош директори лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, ҳукумат 23 апрель куни Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси раҳбарларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини қабул қилган.

Унга кўра, Шуҳрат Шавкатович Хуррамов Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси раиси, Рустам Дунаев Якубов эса унинг ўринбосари этиб тасдиқланган.

Top