Сессия кун тартибидан ташкилий масала ҳам ўрин олди. Унга кўра, Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Мадиримов Дониёр Маматсалиевич ўз лавозимидан озод қилинди.

Зойир Мирзаев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келган Баҳром Тураевич Норқобилов номзодини Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тавсия этди.

Кун тартибидаги масала халқ депутатлари Оҳангарон тумани кенгаши депутатлари томонидан муҳокама қилинди ва Баҳром Норқобилов номзоди жамоатчилик ва мутасадди идоралар билан ҳамкорликда туманни комплекс ривожлантиришга қодир раҳбар сифатида қўллаб-қувватланди. Сессия якунида депутатлар уни Оҳангарон тумани ҳокими этиб тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилдилар.

Навбатдан ташқари сессияда президент маслаҳатчиси ўринбосари П.Бобожонов ҳам иштирок этди. У туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий лойиҳалар ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган вазифалар ижросини янада жадаллаштириш заруратини таъкидлаб ўтди.