Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вилояти ҳокими Хитойда андижонлик талабалар билан учрашди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди. Чин юртига бир гуруҳ тадбиркорлар билан ташриф буюрган вилоят раҳбарининг мақсади айни пайтда саноат, ишлаб чиқариш борасида дунёда етакчи ўринни эгаллаб турган давлат тажрибасини ўрганиш, вилоятда қўшимча иш ўринлари яратиш ва Андижонга ускуналар келтиришдан иборат.

Шанхай шаҳри консуллигида Шуҳратбек Абдураҳмонов шу ерда таълим олаётган андижонлик талаба ёшлар билан учрашув ўтказди. Мазкур шаҳардаги олий таълим муассасаларида 20 нафардан зиёд андижонлик ёшлар бакалавриат ва магистратура босқичида ўқишмоқда.

Қабул давомида вилоят ҳокими ёшларнинг бу ердаги шарт-шароитлари, ўқув жараёни билан танишиб, уларни чуқур билим эгаллаб, янги-янги лойиҳа ва ғоялар билан Ватанга қайтишларини кутаётганини билдирди. Ўз ўрнида талабалар, вилоят ҳокими билан Ўзбекистонга бориб амалга оширмоқчи бўлаётган лойиҳаларини ўртоқлашишди.

Вилоят ҳокими ёшларга янги технология, инвестицион лойиҳалар олиб кириш учун барча шарт-шароитлар яратиб беришини билдирди. Бундан ташқари, уларга ўзга юртда таълим олиш жараёнида бошқаларга ўрнак бўладиган жиҳатлар билан ажралиб туришга ҳаракат қилишларини, Ўзбекистон номига фақат раҳмат олиб беришларини тилади.

Ўз ўрнида, талабалар хорижий тиллар, илм, янги технологияларни чуқур ўрганиб, Ватан корига ярайдиган мутахассислар бўлиб етишишга ваъда беришди.
Мавзуга оид
00:34 / 12.07.2026
Хитой Starlink сунъий йўлдошларини ишдан чиқарувчи қуролини намойиш этди
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
17:52 / 10.07.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги фожиали ҳодисалар юзасидан Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади
17:31 / 10.07.2026