Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда нефть қудуғидаги ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
Индонезияда ноқонуний нефть қудуғида чиққан ёнғин оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жабрланди. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, мамлакатнинг ғарбидаги Ачех вилоятида жойлашган нефть қудуғидаги ёнғин нефть тўкилиши оқибатида содир бўлган. Ёнғин оқибатида камида 3 та уй ёниб кетган.
“Олов ҳали ҳам ёйилмоқда ва ҳали ўчирилмаган”, деб айтган маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.
Индонезиянинг табиий офатларга қарши курашиш агентлиги ёнғин содир бўлганини тасдиқлаган.
Мавзуга оид
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026