Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин: БМТ ХКни четлаб ўтган ҳолда ҳарбий куч қўллаш террорчиларга ёрдам беряпти
Фото: ТАСС /Михаил Климентьев
Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, БМТ Хавфсизлик кенгашини четлаб ўтган ҳолда ҳарбий куч қўллаш террорчиларга фойда келтиради ва беқарорликни келтириб чиқаради. Бу ҳақда РИА «Новости» Путиннинг хавфсизлик масалаларига куратор бўлган юқори даражали вакилларнинг тўққизинчи халқаро учрашуви иштирокчиларига йўллаган мурожаатига асосан хабар бермоқда.
«Бугун глобал ва минтақавий даражада хавфсизликни таъминлаш муаммолари ўта долзарб аҳамиятга эга бўлмоқда. Бу жаҳон ҳамжамиятининг баъзи аъзолари умумий тан олинган нормалар ва халқаро ҳуқуқ принципларига эътибор бермаётгани, БМТ Хавфсизлик кенгашини четлаб ўтган ҳолда ҳарбий кучни қўллаётгани, давлатлараро баҳсларга ечим топишда музокаралардан бош тортаётгани билан боғлиқ», - дейилади Путиннинг мурожаатида.
Шунингдек, унинг маълум қилишича, Сочида Россия Хавфсизлик кенгаши шафелигида ўтказилаётган ҳозирги учрашув турли таҳдидларга қарши курашиш йўлларини ишлаб чиқиш учун яхши имконият беради.
«Шуни таъкидлаб ўтишни хоҳлардимки, Россия бу йўналишда хорижий шериклар билан қалин ҳамкорлик қилишга тайёр – ҳам кўп томонлама шаклда, ҳам икки томонлама асосда», - дея қўшимча қилиб ўтди Путин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путиннинг Трампга илк қўнғироғи ҳақида янги маълумот берилганди.
Мавзуга оид
07:50 / 23.01.2026
Путин Кремлда Трампнинг вакиллари билан учрашди
22:39 / 21.01.2026
Агар Путин ва Зеленский тинчлик шартномасини тузмаса, улар аҳмоқ бўлади – Трамп
21:10 / 21.01.2026
БМТ «глобал сув банкротлиги» даври бошланганини эълон қилди
22:38 / 20.01.2026