Жаҳон | 21:52 / 25.04.2018
11885
2 дақиқада ўқилади

Сурияни парчалашни бас қилиш керак - Могерини

Фото: РИА Новости /Алексей Витвицкий

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могерини Сурия масаласига доир халқаро конференцияда чиқиш қилиб, мамлакат парчаланишининг олдини олишга чақирди.

"Сурияни парчалашни тўхтатиш керак, аксинча, уни қандай қилиб бирлаштириш мумкинлиги масаласини кўриб чиқиш керак", - деди Могерини.

Брюсселдаги Сурия бўйича конференциянинг асосий натижаси мазкур муаммо бўйича турли позицияларни қўлловчи томонларнинг бу муаммони ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигига доир келишуви бўлди, деди Федерика Могерини.

"Биз барча муаммолар дарҳол ҳал қилинишини кутганимиз йўқ, асосийси, бир-бирининг позициясини қўллаб-қувватламайдиган мамлакатлар вакиллари Сурия можаросини ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслиги борасида ҳамфикр бўлишди", - дейди у.

Могерини ўз чиқишида мазкур конференция Женева жараёнини қайта тиклашга чақирганини қайд этди. 

24-25 апрель кунлари Брюсселда бўлиб ўтаётган Сурия бўйича халқаро анжуманга 85 мамлакат ва халқаро ташкилотлар таклиф қилинган. 

Могеринининг маълум қилишича, Эрон билан атомга доир келишув ўзгаришсиз қолмоқда ва уни бажаришда давом этиш керак.

Франция президенти Эммануэль Макрон Америка давлат раҳбари Дональд Трамп билан учрашувдан кейин Эрон ядровий дастури бўйича янги битим устида ишламоқчи эканини маълум қилган. Макроннинг сўзларига кўра, янги битим тўрт пунктдан иборат бўлади: 2025 йилгача Эрон ядровий дастурининг блокланиши, ҳар қандай ядровий фаолликка давомли тақиқ, Эрон баллистик дастурини тўхтатиш ва минтақадаги сиёсий барқарорлик учун шароит яратиш.

Мавзуга оид