Журналист иши: Бобомурод Абдуллаев экспертиза иши билан яқиндан танишиши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Конституцион тузумига тажовуз қилиш ва амалдаги ҳукуматни ноқонуний ағдариш каби жиноятларни содир этганликда айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаев, блоггер ва ўқитувчи Ҳаётхон Насриддинов ҳамда икки нафар ишбилармонлар устидан олиб борилаётган суд иши 25 апрел куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биносида давом эттирилди.
Суд мажлисида иштирок этган Kun.uz мухбирининг хабар беришича, судланувчи Абдуллаевни ҳимоя қилаётган адвокат Майоров судга бир нечта банддан иборат илтимосномалар киритди. Улардан бирида Бобомурод Абдуллаевни 2017 йил сентябрда МХХ Тергов бошқармаси биносига ўз хоҳиши билан келгани, гувоҳ Абдуллаевнинг ҳам ўз истагига кўра келганини исботловчи видео лавҳа тақдим этилмагани эвазига, уларнинг бинога ташриф буюрувчиларни рўйхатга олиш китобига тегишли тартибда қайд этилгани ҳақида китобдан кўчирма судда тақдим этилиши сўралди.
Давлат айбловчи Б.Қобилов суддан ушбу илтимосномани қаноатлантирмаслигини илтимос қилди.
“Айни пайтда ушбу ташкилот фаолияти ёпиқ ҳисобланади. Унга ташриф буюрувчи шахслар, ходимлар ва бошқаларга тегишли шахсий маълумотлар акс этган қайдномани судга тақдим этишнинг имкони йўқ. Шунингдек, махфий хизмат фаолиятида юритиладиган ҳар қандай ҳужжат махфий ҳисобланади”, дейди прокурор.
Судья Зафар Нурматов маслаҳатлашувдан сўнг адвокатнинг илтимосномасини қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида ажрим чиқарди. Бундан ташқари, адвокат Майоров ўзининг ҳимоясида бўлган Бобомурод Абдуллаевни ўтказилиши кутилаётган экспертиза жараёнида иштирок этишини сўраб судга илтимоснома киритди.
Судья Зафар Нурматов бу гал илтимосномани қаноатлантириб, судланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 179-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларга эга экани ҳақида гапириб ўтди.
Маълумот учун, таъкидланган модда бўйича судланувчи бир нечта санаб ўтилган бандлардан ташқари экспертиза ўтказилаётганда суриштирувчи, терговчи, суднинг рухсати билан ҳозир бўлиш, экспертдан текширув вақтида қўллаётган усулларининг ва олинган натижаларнинг моҳиятини тушунтириб беришни талаб қилиш, экспертга тушунтиришлар бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Суд мажлиси 30 апрел куни давом эттирилади.
Мавзуга оид
18:22 / 11.11.2024
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
08:59 / 08.02.2024
Ўзбекистонда тезкор тадбирда олинган фармацевтика маҳсулотлари экспертизадан ўтказилди
10:21 / 12.09.2023
1 ноябрдан ижобий экологик экспертиза хулосаси бўлмаган объектларга нисбатан молия операцияларини тўхтатиб туриш бошланади
13:16 / 09.08.2023