Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича ягона тизим яратилади
Ўзбекистон президенти атроф-муҳитни баҳолашда шаффофлик ва ошкораликни таъминлашга қаратилган қонунни тасдиқлади.

"Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида"ги қонун жорий йилнинг 25 августидан бошлаб кучга киради.
Ушбу ҳужжат билан қуйидаги янги тартиблар жорий этилмоқда:
– ҳар бир тадбиркор экологик экспертиза учун материалларни топшириб, бир неча босқичда хулоса олиши мумкин бўлган ягона автоматлаштирилган ахборот тизими яратиш;
– стратегик экологик баҳолаш институтини жорий этиш. Бу алоҳида лойиҳалар билан бирга муҳим давлат дастурлари, концепциялар ва шаҳарсозлик ҳужжатларини қамраб олади. Бу қадам режалаштириш босқичида эҳтимолий экологик хатарларни ҳисобга олишга ва атроф-муҳитга салбий таъсирларни минималлаштиришга имкон беради;
– доимий фаолият юритувчи Экспертлар кенгаши ташкил этиш.
"Кенгаш давлат экологик экспертизаси хулосаларининг холислиги ва асосланганлигини таъминлаш, экспертиза бўлинмаларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш, шунингдек, экспертизани ўтказиш билан боғлиқ муаммоли ва баҳсли масалаларни ҳал этишга қаратилган", – дейилади Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги сайтида эълон қилинган шарҳда.
Шунингдек, мазкур қонун экологик экспертиза муддатларини қисқартиришни назарда тутади. Бу лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштиришга ва уларни бажариш харажатларини камайтиришга имкон беради.
Давлат экологик экспертиза хулосаси қуйидаги муддатларда юридик кучга эга бўлади:
– атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари бўйича – хулоса берилган кундан бошлаб уч йил давомида;
– экологик нормалар лойиҳалари бўйича – хулоса берилган кундан бошлаб беш йил давомида.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш соҳасида махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Товар, транспорт ва шахсларнинг хавф даражаларига кўра божхона назорати шакллари қўлланади
Ўзбекистон | 13:15
-
2 йил олдин сотилган “Кварц” АЖ яна давлат назоратига қайтди
Иқтисодиёт | 12:27
-
Божхона институтида бакалавриатда дуал таълим асосида ўқитиш йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 12:20
-
Божхона соҳасида сунъий интеллект технологиялари жорий этилади
Ўзбекистон | 12:07
Мавзуга оид

21:30 / 20.02.2025
Қурилиш майдонида чангни бартараф этмаган мансабдор шахс жазоланади

11:55 / 18.02.2025
Ҳавони ифлослантирувчи омиллар: мутахассис фикри

19:16 / 11.02.2025
Бўрижар ёнида 30 га яқин кўп йиллик дарахтлар кесиб кетилди

14:53 / 11.02.2025