Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яманнинг тан олинмаган ҳукумати раиси автомобилига зарба берилиши видеоси эълон қилинди
Al Arabia телеканали Саудия Арабистони ҳарбий-ҳаво кучларининг Яман олий сиёсий кенгаши раҳбари ва “Ансор Аллоҳ” ҳаракати етакчиси Салоҳ ас-Самаднинг автомобилига зарба бериши видеосини эълон қилди.
Видеода учта ракета билан зарба берилганини кўриш мумкин. Биринчи ракета олдинда кетаётган автомобилга теккан, шундан кейин иккинчи машина тўхтаб, ундан одамлар чиққан. Сўнгра кўчадаги одамларга ва иккинчи машинага зарбалар берилган.
Ас-Самаднинг ҳалок бўлгани 23 апрелда маълум бўлди. “Ансор Аллоҳ”нинг диний етакчиси, Яманнинг шимолий қисмини назорат қилувчи Абдулмалик ал-Ҳусий ас-Самаднинг ўлимига алоқадорларни жазолашга ваъда берган. У бу ҳужум учун жавобгарликни АҚШ ва Саудия Арабистони зиммасига юклаган.
Ас-Самад олий сиёсий кенгаш раиси лавозимини 2016 йил августдан бери эгаллаб келганди ва ўшандан бери деярли Яманни бошқариб келган. Апрель бошида у Саудия Арабистонига “бир йил давом этувчи баллистик ракеталар ҳужумларини” ваъда қилганди.
Мавзуга оид
14:20 / 24.01.2026
Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг янги элчиси иш бошлади
18:39 / 16.01.2026
Саудия Арабистонида кекса эркак вафот этди, оиласи унинг 142 ёшда эканини даъво қилмоқда
20:57 / 15.01.2026
Араб давлатлари Трампни «Эронга имконият беришга» кўндирди – ОАВ
18:27 / 13.01.2026