Жамият | 17:13 / 27.04.2018
9172
2 дақиқада ўқилади

ЙТҲ натижасида пиёданинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи ушланди – ИИВ

Автоулов бошқариш, аслида катта масъулият, уни уддасидан чиқиш эса маҳорат талаб қилади. Аммо бундай ишга юзаки қараган, ўзича “менга ҳамма нарса мумкин” деган фикр эгалари, қинғир ишни қилиб, асл қиёфаси қўрқоқ, инсофсиз эканлиги барчага маълум, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Фарғона шаҳрида 25 апрель соат 23.20ларда номаълум ҳайдовчи, аниқланмаган автомашинани Бақай кўчасида ҳайдаб кетаётиб пиёда, А.Яссавий кўчасида яшаган, 1968 й.т. Р.Т.ни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада Р.Т. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. 

Тезкор қидирув тадбирлари натижасида, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган шахс қўлга олинди. Ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Гулханий кўчасида яшовчи, 1975 йилда туғилган Қ.Д., ишонч қоғозисиз “Матиз” русумидаги автомашинасида содир этганлиги аниқланган. 

«Бу ҳолатни, ички ишлар органлари ходимларига аниқлашда бефарқ бўлмаган, юксак одамгарчилик, фуқаролик позициясига эга барча миллатимиз вакилларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», - дейилади ИИВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЙТҲ натижасида пиёданинг ўлимига сабаб бўлиб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қидирилаётгани хабар берилганди.

 

Мавзуга оид