Оқ уй Помпео ва Ким Чен Инннинг учрашувидан суратларни эълон қилди
Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс АҚШнинг янги давлат котиби Майк Помпеонинг Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувидан суратларни эълон қилди.
Суратларда икки сиёсатчи Шимолий Корея етакчиси қароргоҳи интерьерлари фонида қўл сиқишиб туришгани тасвирланган. Изоҳга кўра, суратлар Марказий разведка бошқармасининг собиқ раҳбари Помпеонинг Шимолий Кореяга 31 март-1 апрель кунларидаги ташрифи вақтида олинган.
“Помпеони давлат котиби лавозимига тасдиқлашгани ажойиб бўлди. У Корея яриморолини ядровий қуролсизлантириш бўйича саъй-ҳаракатларимизга бошчилик қилишда АҚШ президентига ёрдам бериб, аъло даражадаги ишни бажаради”, деб ёзган Сандерс.
“Улар (Шимолий Корея ҳукумати) Помпео у ерда бўлганда учрашув ташкиллаштиришди. Уларнинг учрашуви бир соатдан кўпроқ давом этган. У, шунингдек, Шимолий Кореядаги ҳамкасблари билан суҳбатлашган. Бу ажойиб учрашув бўлган”, деб изоҳ берганди ушбу учрашувга Дональд Трамп.
Ўтган ҳафта Шимолий Корея ядровий ва баллистик ракеталари синовларини тўхтатишини ва Пхунгеридаги ядровий полигонини ёпишини эълон қилганди. Айни вақтда Кореялараро саммитдан кейин АҚШ ва Шимолий Корея етакчилари учрашувини ўтказиш имконияти кўриб чиқилмоқда.
26 апрелда АҚШ сенати Помпеонинг номзодини АҚШ давлат котиби лавозимига тасдиқлади. Кечки пайт АҚШ Олий суди вакили Помпеодан қасамёд қабул қилган, шундан кейин у ўзининг янги ваколатларини бажаришга киришган.
Мавзуга оид
19:37 / 18.11.2024
Ким Чен Ин КХДР ҳарбийларига мурожаат йўллади
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
11:58 / 12.11.2024
Маск, кичик Кеннеди ва Уайлс: Трампнинг атрофидагилар ким ва қайсилари янги маъмуриятда лавозим олиши мумкин?
22:13 / 31.10.2024