Спорт | 19:34 / 27.04.2018
7417
1 дақиқада ўқилади

Унаи Эмери «ПСЖ»дан кетишини эълон қилди

Фото: Goal.com

«ПСЖ» бош мураббийи Унаи Эмери мавсум якунлангач, ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда у махсус матбуот анжуманида таъкидлаб ўтган.

«Клуб раҳбарларига, ходимларига ва спорт директорига бу ҳақида айтганман. Мавсум сўнгида жамоани тарк этаман. Чемпионликдан сўнг курашадиган яна битта соврин — кубок қолмоқда. Шундан сўнг барчаси тугайди», дея Эмерининг сўзларини келтиради ESPN.

46 ёшли испаниялик мутахассис 2016 йилдан буён «ПСЖ»ни бошқариб келаётганди. Ўтган икки мавсумда у Франция чемпиони, Франция кубоги (жорий мавсумда ҳам жамоа финалга чиққан. Энди ўтказади), Франция лигаси кубоги(икки марта) ва Франция суперкубогида (икки марта) зафар қучган.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид