Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамоавий мурожаатлар порталида дўконларни онлайн ижарага бериш тизимини жорий этиш таклиф қилинди
20 апрель куни ишга туширилган Mening fikrim жамоавий мурожаатлар порталида илк онлайн мурожаатлар пайдо бўлди. Мазкур веб-портал орқали давлат ва жамият аҳамиятига молик муҳим масалалар юзасидан қонунчиликка таклифларни электрон жамоавий мурожаат шаклида юбориш мумкин.
Мурожаатлардан бирида бозорлар ҳисобидаги дўкон ва расталарни онлайн ижарага бериш ва электрон ҳисобга олиш тизимини жорий этиш таклиф қилинган.
Кўрсатилишича, республиканинг барча туман ва шаҳарларида янги бозорлар барпо этилмоқда. Ушбу янги бозорлардаги савдо расталарини ижарага бериш жараёнини коррупцияни йўқотиш мақсадида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклга ўтказиш керак.
Шунингдек, давлат тасарруфидаги бино-иншоотлар ёки улардаги хоналарни ижарага бериш жараёнларини ҳам электрон шаклга ўтказиш ва савдо соҳасидаги ижара муносабатларини электрон ҳисобга олиш тизими орқали онлайн тарзда ўтказилишини таъминлаш таклиф этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида «Менинг фикрим» махсус веб-портали яратилиши белгиланган эди.
Мавзуга оид
11:19 / 22.01.2026
Ҳудудлар кесимида ижара хизматлари ҳажми эълон қилинди
09:35 / 06.01.2026
Ижара хизматларининг ярмига яқини автомобил ижараси ҳиссасига тўғри келди
08:50 / 25.12.2025
Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди
09:38 / 24.12.2025