Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ереванда мухолифатнинг норозилик намойишлари тикланмоқда
Арманистон мухолифат ҳаракат етакчиси Николь Пашинян якшанба куни ўз тарафдорларини Ереван кўчаларида норозилик намойишларини тиклашга чақирди. У ўзининг Facebook саҳифаси орқали шу ҳақида маълум қилди.
"Барча тарафдорларимизни соат 12:00 да йўллар ва чорраҳаларни блоклашга, ҳатто машиналар ҳаракатини тўхтатишга чақираман", - деди Пашинян. У шунингдек "мамлакат ички сиёсий инқирози ўз ечимини топишга яқин экани"ни қўшимча қилган.
"Биз ҳаракатларимизда қатъий эканимизни кўрсатишимиз керак. 19:00 да Республика майдонида митинг эълон қиламан", - деган Пашинян.
Маълумотларга кўра, Арманистон мухолифат тарафдорлари якшанба куни Ереваннинг бир неча марказий кўчасини блоклай бошлашган.
Намойишчилар Туманян, Пушкин кўчалари ва Маштоц проспекти ёпиб қўйишган, шаҳарнинг бир неча қисмларида юришлар ва намойишлар бўлиб ўтмоқда. Полиция норозилик акцияларини кузатмоқда, лекин уларга халақит беришга уринмаяпти.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026