Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Япония билан мулоқотга тайёрлигини маълум қилди
Фото: KCNA
КХДР раҳбари Ким Чен Ин Токио билан исталган вақтда мулоқот ўтказишга тайёр. Бу ҳақда РИА «Новости» Жанубий Корея етакчиси Мун Чжэ Ин ва Япония бош вазири Синдзо Абэнинг телефон орқали мулоқоти якунлари бўйича хабарномага асосан маълум қилди.
«Мун Чжэ Ин бош вазир Абэга раис Ким Чен Ин КХДР Япония билан исталган вақтда мулоқотга тайёр экани ҳақида маълум қилганини айтди», - дейилади хабарномада.
Шунингдек, ҳужжатда таъкидланишича, Мун Чжэ Ин Шимолий Корея ва Япония музокараларида ёрдам беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев КХДР ва Жанубий Корея етакчилари учрашувига муносабат билдирганди.
Мавзуга оид
09:37
Россия КХДРдан 14,4 млрд долларлик ҳарбий ёрдам олди
07:32 / 28.02.2026
Қуёш чақнашлари зилзилани қўзғатиши мумкинми? Япон олимларининг янги гипотезаси
16:31 / 25.02.2026
Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядровий кучлари куратори этиб тайинлади
22:40 / 22.02.2026