Жаҳон | 23:01 / 30.04.2018
13379
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда “Президент Назарбоев” лолалари етиштирилмоқда (фото)

Олмаотада “Президент Назарбоев” навидаги лолалар экилди. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари бу гулларни Нурсултон Назарбоев номидаги маданият ва истироҳат боғида кўришлари мумкин бўлади. 

Фото: Sputnik/Анатолий Устиненко 

Гуллар “Көктем көркі қызғалдақ” (“Кўклам кўрки қизғалдоқ”) деб номланган лолалар фестивали доирасида экилди. Шунингдек, фестивалда кўплаб бошқа турдаги лолаларни ҳам кўриш мумкин бўлган.

Фестиваль ташкилотчиларининг маълум қилишича, Нурсултон Назарбоев номига қўйилган лола нидерландиялик гулчилар томонидан яратилган. Шунингдек, “Қозоғистон Республикаси” деб номланган яна бир лола тури ҳам олинган. Бу гуллар Остона куни ва Президент кунига бағишлаб яратилган.  

Мавзуга оид