Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ўз иттифоқчилари учун металларга божлар жорий этишни кечиктирди
Фото: Reuters
Қўшма Штатлар ҳукумати иттифоқчи давлатлар учун пўлат ва алюминийга олиб кириш божларини жорий этиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш муддатини 1 июнга қадар кечиктирди. Бу ҳақда Reuters вазиятдан хабардор манбага асосан ёзмоқда.
Манба маълумотига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп божлар бўйича қарор қабул қилишни Европа иттифоқи, Канада ҳамда Мексика учун ортга сурди. Таъкидланишича, Австралия, Аргентина ва Бразилия билан принципиал келишувга эришиб бўлинган.
Аввалроқ, Трамп металларга олиб кириш божларини жорий этиш бўйича ҳали якуний қарорга келмагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:17
Украина ва АҚШ музокараларида силжиш бор, аммо тафсилотлар очиқланмади
22:10 / 22.03.2026
Соатига 41,7 млн доллар: Эронга қарши уруш АҚШга қанчага тушяпти?
13:19 / 22.03.2026
Эрон ўз қўшниларининг фуқаролик объектларини бомбалаши тўғрими?
22:43 / 21.03.2026