Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда автомобилнинг жарликка қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлди
Фото: Twitter/@ANI
Ҳиндистон шимолидаги Химачал-Прадеш штатида автомобилнинг жарликка қулаши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди, ўндан ортиқ инсон жароҳат олди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар қилмоқда.
Телеканал маълумотига кўра, авария 1 майга ўтар тунда Уна тумани яқинида юз берган. Хабар қилинишича, ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар зиёрат якунланганидан сўнг Панжоб штатига қайтаётган бўлган. Дастлабки версияга кўра, транспорт воситаси ҳайдовчиси юк машинаси билан тўғридан-тўғри тўқнашувдан қочишга ҳаракат қилганида бошқарувни йўқотган.
Айни дамда йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойда қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Полиция авария сабабларини ойдинлаштириш билан банд.
Мавзуга оид
09:03 / 17.03.2026
Ҳиндистонда қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
20:56 / 14.03.2026
Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёл ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026