Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда дунёнинг учинчи энг йирик масжиди қурилмоқда
Покистоннинг Карачи шаҳрида тез орада катталиги бўйича дунёда учинчи ўринда қайд этилувчи масжид қад кўтаради. Islam-today нашри шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, у ўз майдонига кўра фақат Саудия Арабистонидаги икки муқаддас масжид - Маккадаги Масжид Ал-Ҳарам ва Мадинадаги Масжид Ан-Набавийдан ортда қолади. Покистондаги янги масжидда бир вақтнинг ўзида 800 минг нафаргача киши ибодат қилиши мумкин.
Масжид дизайни Туркия, Эрон, Кувайт ва БААда машҳур ислом анъанавий услубига хос бўлиши маълум қилинган.
Комплексдан шунингдек Ислом маданият маркази, Ислом тадқиқот маркази, Ислом музейи ва Халқаро университет ҳам ўрин олиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:53 / 15.05.2026
Покистон Қорақалпоғистонда қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
13:20 / 15.05.2026
Туркистонда Ўзбекистон қурган муҳташам масжид очилади
20:35 / 13.05.2026
БАА Покистоннинг воситачилигидан нега норози?
09:00 / 11.05.2026