“Яшил” йўлак орқали 85 миллион сўмлик дори воситаларини ноқонуний олиб киришга уринган шахслар фош этилди
Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари кўп миқдордаги дори воситалари ва тиббий буюмларининг мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилишининг олдини олишди. Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати KUN.UZ'га шу ҳақида хабар берди.
“Москва-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган фуқаро З.Б. божхона чегарасидан “яшил” йўлак орқали ўтаётиб, ёнида тақиқланган ёки ортиқча юклари йўқлигини маълум қилади. Бироқ божхона ходимларида шубҳа уйғотгани сабабли унинг юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди ва унинг қилмишлари фош бўлди.
Маълум бўлишича, З.Б. юклар орасида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида айтилмаган, умумий нархи дастлабки суриштирувларга кўра 60 миллион сўмлик 14 турдаги 409 дона стоматологик тиббий буюмни олиб киришга уринган экан.
Худди шу рейс билан учиб келган яна бир йўловчи фуқаро А.Ж.га ҳам божхона чегарасидан “яшил” йўлак орқали 29 турдаги 113 дона дори воситалари ва тиббиёт буюмларини олиб ўтиш “насиб” қилмади. Ушбу шахс қиймати 25 миллион сўмлик ушбу товарлар ҳақида йўловчи божхона декларациясида ҳам, божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ҳам маълум қилмай туриб, олиб кирмоқчи бўлган пайтда тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
12:10 / 10.10.2024
Ўзбекистон аэропортларида йўловчи ташиш ҳажми 33 фоизга ошди
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
20:25 / 19.09.2024
Москва аэропортларида хорижликлар учун янги қоидалар жорий этилади
10:45 / 12.09.2024