Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир моделдаги 148 та қаровсиз машина сотувга қўйилди
Нидерландияда бир моделдаги 148 та қаровсиз машина сотувга қўйилди. Ушбу машиналарнинг барчаси Citroen CX моделидаги машиналар бўлиб, бир-биридан модификация ва техник ҳолати билангина фарқ қилади. Машиналар 500 доллардан 8 минг долларгача туради. Уларни Van Soest Klassiekers сайтида кўриш мумкин.
Сотувга қўйилган машиналар орасида CX моделининг турли версиялари бор. Бу модел “охирги ҳақиқий Ситроен” деб ҳам аталади. Машиналар орасида хэтчбек, универсал, ғилдираклар базаси узайтирилган, тез тиббий ёрдам ва ҳаттоки иситилувчи ўриндиқларга эга, Скандинавия давлатлари учун махсус яратилган “қувватланган” GTI вариант ҳам бор.
Баъзи машиналар яхши техник ҳолатда сақланиб қолган, бошқалари эса 400 минг кмдан кўпроқ йўл босиб қўйган.
Citroen CX 1974 йилдан 1991 йилгача ишлаб чиқарилган. 1975 йилда модел Европада “Йил автомобили” бўлган. Компания ҳаммаси бўлиб бу моделдан 1,2 млн донага яқин сотган. Ўз вақтида бу моделдаги машиналарга Жак Ширак, Эрих Хонеккер, Грейс Келли, Мануэль Норьега, Аугусто Пиночет, Йохан Кройф ва Карлос Сантана каби машҳур одамлар эгалик қилишган.
Мавзуга оид
14:43 / 17.12.2025
РФ Европа судига даъволар киритган ННТни “номақбул” деб эълон қилди
14:25 / 15.12.2025
Амстердамда ЦАҲАЛ кантори чиқишига қарши намойишда 22 киши ушланди
13:53 / 11.12.2025
Полшадаги НАТО ҳаво ҳимояси миссияси Нидерландияга топширилди
09:09 / 08.11.2025