Жамият | 13:19 / 02.05.2018
19969
1 дақиқада ўқилади

Бухорода ўзаро жанжал бир инсоннинг ўлими билан тугади

Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 29 апрель куни соат 12.10ларда Нуробод туманида яшовчи Ҳ.М. Жарқоқ чўл ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида Қашқадарё вилояти Муборак туманида яшаган И.Ў.нинг боши ва баданининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган. 

Натижада И.Ў. воқеа жойида вафот этган. Ҳ.М. қўлга олинган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид