Жаҳон | 19:47 / 02.05.2018
16376
2 дақиқада ўқилади

Нурсултон Назарбоев Остонадаги янги масжидга ташриф буюрди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонадаги янги масжидга ташриф буюрди. Бу ҳақда Оқўрдага иқтибос келтирган ҳолда Tengrinews.kz хабар берди

Фото: akorda.kz

Назарбоев Рамазон ойи арафасида Остонанинг Сариарка туманида қад ростлаган янги масжидга ташриф буюрди.

Назарбоевга масжиднинг қурилиши ва иншоотни электр энергия ва иссиқлик билан таъминлашда қўлланадиган муқобил энергия манбалари ҳақида батафсил маълумот берилган.  

Фото: akorda.kz

Янги масжид хайрия маблағлари ҳисобига барпо этилган. Масжид биноси анъанавий нақшлар ва безак элементлари қўлланган ҳолда постмодернизм услубида бажарилган. Асосий бино мураккаб, учбурчакли қия текисликлардан иборат яримсфера шаклига эга бўлиб, юқорисида гумбаз ўрнатилган. Гумбазнинг диаметри 26 метрни ташкил қилади. Масжиднинг ташқи кўриниши бир вақтда ҳам гулни, ҳам олмоснинг қирраларини эслатади.

Фото: akorda.kz

Масжид бош биносининг шимолий томонида жойлашган миноранинг баландлиги 43,5 метрни ташкил қилади ва “қалам” кўринишида бажарилган.

Фото: akorda.kz

Янги масжид 750 кишига мўлжалланган. Масжид майдони 2248 квадрат метрни ташкил қилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид