Жаҳон | 20:07 / 02.05.2018
5211
1 дақиқада ўқилади
Ҳуқуқ ҳимоячилари Telegram’нинг Эронда тақиқланганига изоҳ беришди
Human Rights Watch (HRW) ташкилоти ҳуқуқ ҳимоячилари Telegram мессенжерининг Эронда қўлланишига тақиқлов киритилишини “эркинликни асоссиз чеклаш” деб аташди.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, Эронда мессенжердан 40 млндан кўпроқ киши фойдаланган ва шу сабабли мамлакатдаги асосий ижтимоий тармоқ ҳисобланган.
HRW’нинг Яқин Шарқдаги департаменти раҳбари Сара Ли Уитсоннинг айтишича, Эрон ҳукумати “муаммолардан қочишга ҳаракат қилиб”, маълумотларга киришга тўсқинлик қилмоқда. “Цензура ҳеч қачон етакчиларнинг ҳаракатларига танқидий қарашдан ҳимояланиш учун қўлланиши керакмас”, деб айтган Уитсон.
30 апрелда Теҳрон прокуратураси Telegram’ни блоклашга қарор қилганди.
Мавзуга оид
01:17
Дуров «ВКонтакте» қандай яратилганини сўзлаб берди
19:33 / 09.10.2024
Эрон Исроил билан можарода Россиянинг ёрдамига умид қилиши мумкинми?
12:02 / 09.10.2024
Павел Дуров Telegram’га 10 та янги функция қўшилишини эълон қилди
23:14 / 07.10.2024