Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram t.me домени яна ишга тушди
Telegram’даги қисқа ҳаволалар узилишига АҚШ Молия вазирлиги талаблари сабаб бўлгани айтилди.
Черногориянинг .me домени эгалари Telegram асосчиси Павел Дуровга мессенжердаги қисқа ҳаволалар нима учун ишламай қолганини тушунтирди. Уларнинг аккаунти Дуровнинг Х ижтимоий тармоғидаги постига жавоб қайтарди.
Аввалроқ Дуров домен номи эгаларидан t.me қисқа ҳаволаларидаги носозлик сабабини аниқлашни сўраган эди.
«Эй, @domainME, t.me ҳаволаси ишламай қолди. Шу масалани кўриб чиқа оласизларми?», деб ёзди у ижтимоий тармоқда.
Унга шундай жавоб берилди: «Сабрингиз учун ташаккур! t.ме иши OFAC талабларига риоя этиш мақсадида тўхтатилган эди, бироқ ҳозир сервис яна ишламоқда».
OFAC (ингл. Оффиcе of Foreign Assets Control — Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси) — бу АҚШ Молия вазирлигининг бўлинмаси бўлиб, хорижий юрисдикциялар ва режимларга, шунингдек, АҚШ ҳукумати баҳосига кўра, ноқонуний фаолият олиб бораётган ҳамда мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солаётган жисмоний ва юридик шахсларга қарши иқтисодий санкциялар жорий этади.
Бир кун аввал браузерда каналлар, постлар ва профилларга олиб ўтувчи ҳаволалар очилмай қолган эди. «Код Дурова» портали муаммони serverHold ҳолати билан боғлади, бу ҳолат туфайли домен DNS тизимидан чиқариб юборилади.
TechCrunch нашрининг эксперт Жон Арагонга таяниб ёзишича, t.me фаолияти АҚШ Молия вазирлиги ҳакерлар товламачилик дастурлари ёрдамида ҳужумлар уюштиришда фойдаланади, деб ҳисоблаган VPN-провайдерига қарши санкция жорий этган куниёқ тўхтатилган. SDN рўйхатида мессенжердаги каналга ҳавола ҳам мавжуд. Эҳтимол, домен регистратори санкцияларга риоя қилиш учун Telegram’га тегишли бўлган бутун t.me доменининг фаолиятини тўхтатиб қўйгандир, деб ёзди нашр.
Мавзуга оид
18:11
Telegram иловасининг қисқа ҳаволалари бутун дунё бўйлаб ишламай қолди
08:43 / 09.07.2026
Павел Дуров Парижда яна сўроқ қилинди
18:47 / 29.06.2026
ВКонтакте, ФСБ ва Telegram. Павел Дуровнинг ҳаёт йўли
18:39 / 16.06.2026