Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиянинг аксарият қирувчи самолётлари яроқсиз ҳолатда – ОАВ
Германия ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакат қуролли кучларида бўлган Eurofighter қирувчилари билан жиддий муаммога тўқнаш келди. Der Spiegel маълумотларига кўра, 128та самолётдан кўпи амалиётларда иштирок этиш учун яроқсиздир.
Муаммолар қирувчилар қанотларида жойлашган сенсорларга алоқадор, улар душман самолёти яқинлашгани ҳақида огоҳлантиради. Носозлик туфайли бу сенсорлар керакли тарзда совитилмаяпти, шундан сўнг ишдан чиқмоқда.
Бундан ташқари, нашр маълумотларига кўра, Eurofighter учун ўқ-дорилар етишмовчилиги ҳам кузатилмоқда. Барча муаммолар ҳисобга олинса, немисларнинг фақат тўртта қирувчиси тўла жанговар ҳолатда тургани айтилади.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026