Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: Одил Аҳмедов, Муроджон Аҳмадалиев, Оксана Чусовитиналар қайси вилоятда бор?
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида Норин тумани ҳокимиятида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев ўз маърузаси давомида “Обод қишлоқ” дастури бўйича амалга оширилган ишларга тўхталиб, қишлоқ ва маҳаллаларда қурилиш ва ободонлаштириш ҳаракатлари билан биргаликда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга эътибор зарурлигини таъкидлади.
“Қишлоқ ва маҳаллаларда болалар спортини кучайтириш зарур, чунки фарзандларимиз боғчадан бошлаб спортга меҳр қўйса, спортни оммавийлигини ошириш ва селекция ишлари кучаяди. Намангандан юзлаб Одил Аҳмедов ва Муроджон Аҳмадалиев сингари таниқли спортчилар етишиб чиққан. Ёш болалардан: “Ким бўласан?” деб сўрасангиз, “Мен Одил Аҳмедов, мен Муроджон Аҳмадалиев бўламан!” деб жавоб беради. Оксана Чусовитина эса Гиннес китобига киритилган, уни бутун дунё танийди. Яна шундай спортчиларни тарбиялаб чиқаришимиз керак”, - деди президент.
Мавзуга оид
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026