Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида босқинчилар қўлга олинди
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида 2018 йил 28 апрель куни уч номаълум шахс юзларига ниқоб кийган ҳолда, хусусий тадбиркор, Д.Э.нинг уйига девордан ошиб кириб, уни ва турмуш ўртоғи Н.Ш.ларни қўл-оёқларини скотч билан боғлаб, Д.Э.нинг ўнг қўл ва кўкрак қисмини ўткир тиғли жисм билан тилиб, жароҳат етказишган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Ушбу шахслар Н.Ш.нинг бўйнидан занжирини ечиб ва тумбочкасидан бир жуфт зиракларини ҳамда ҳовлида турган “Малибу” русумли автомашина юкхонасидан пулларни олиб воқеа жойидан яширинганлар.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учкўприк туманида яшовчи, муқаддам судланган А.Х. ва Қўқон шаҳрида яшовчи Д.Ш. ҳамда Бешариқ туманида яшовчи Ж.П.лар содир этганликлари аниқланиб қўлга олинганлар.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026