Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди – ИИВ
Иллюстратив фото/«Belta.by»
Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, 15 апрель куни “Гано шифо” МЧЖ ишчилари М.Х. ва Р.Г.лар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Нефтчилар маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган Қ.М. шу МЧЖга келиб, ўзини “Кемпо” спорт клуби директори деб таништириб, “Кемпо” спорт клуби ҳисоб рақамидан “Гано шифо” МЧЖ ҳисоб рақамига пул ўтказиб дориларни олишини ва мазкур дориларни тумандаги ногиронларга тарқатиб ҳомийлик қилишини, пул ўтказиш учун унга нақд пул керак бўлишини айтиб, шу йилнинг январь ойида М.Х.дан 10 млн. сўм ва шу ой охирларида Р.Г.дан 4 млн. сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олиб кетганлигини маълум қилганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026