Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ҳарбий округининг сайти, телеграм канали ва ижтимоий тармоқда саҳифаси ишга туширилди
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳарбий округи Қўмондонлиги томонидан Тошкент ҳарбий округининг www.tho-askar.uz интернет сайти, телеграмда Tho-askar.uz канали ва Facebook'да @thoaskaruz саҳифалари фаолияти йўлга қўйилди.
Сайтни очишдан асосий мақсад халқнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик рухида тарбиялашдир. Тошкент ҳарбий округи қўшинларида олиб борилаётган жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотлари ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимояси, маданий ҳордиқ тадбирларини ёритиб борилади. Халқ ва армиянинг якдиллигини таъминлаш жараёнларида маҳаллий давлат органлари ва Қуролли кучларнинг амалий ҳамкорлиги кенг жамоатчиликка намойиш этилади.
Шунингдек Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари фуқароларининг ҳарбий масалаларда (ҳарбий хизматга чақириш ва ҳ.к.) сафарбарлик чақирув резервини мазкур ҳудудларда ҳарбий бошқарув органи раҳбарлари фаолияти юзасидан таклиф, ариза ва шикоятлари кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026